Бир пайтлар маст ҳолатда футбол ўйнаган Гонконг посбони жамоасини чорак финалга чиқишида ҳисса қўшди
28 сен 2023 20:30
Янгиликлар
Бир пайтлар маст ҳолатда футбол ўйнаган Гонконг посбони жамоасини чорак финалга чиқишида ҳисса қўшди
Ханчжоудаги Осиё ўйинларида Гонконг терма жамоаси Фаластинни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 65 йил ичида кучли саккизликка кирди.
Учрашув давомида Гонконг терма жамоаси дарвозабони Це Ка Винг ишончли хатти-ҳаракатлари билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
24 ёшли футболчи ўсмирлигида Гонконгнинг "Олтин авлоди" вакили бўлган Йип Хонгнинг давомчиси бўлиши кутилганди. Бироқ 2021 йил сўнгида ўйин вақтида маст ҳолатда бўлгани ва жанжал келтириб чиқаргани учун жаримага тортилиб, маълум муддат терма жамоадан четлатилганди.
Аввалроқ Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга қарши майдонга тушган Гонконг посбони ушбу жамоага кичик ҳисобда ютқазиш жамоаси учун яхши натижа эканлигини таъкидлаб ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
00:20
Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир" 8
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар