UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Томас Тухель: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  0 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  2 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  16

Бир ўйин тарихи. "Ливерпуль" - "Милан" 3:3 ёхуд "Истанбул мўъжизаси" Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. "Ливерпуль" - "Милан" 3:3 ёхуд "Истанбул мўъжизаси"

2005 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси финали Туркиянинг Истанбул шаҳридаги "Отатурк" стадионида бўлиб ўтган.

Ҳал қилувчи баҳсга Италиянинг "Милан" ҳамда Англиянинг "Ливерпуль" клублари етиб келишади.

"Россонерлар" устози Карло Анчелотти финал қайдномасига ҳужумчи Филиппо Индзаги киритмайди. "Ливерпуль" бош мураббийи Рафаэль Бенитес эса асосий таркибга кутилмаганда Харри Кьюэллни киритади ва Дитмар Хаманн захирада қолдирилади.

Учрашувда жуда тезкор гол урилади. Илк сониялардан олдинга ўтган Кака йиқитилади, жарима тўпини Андреа Пирло амалга оширади ва тажрибали ҳимоячи Паоло Мальдини ҳисобни очади - 1:0.

Кейинги гол 39-дақиқада яна италияликлар томонидан урилади. Андрей Шевченконинг узатган тўпини аргентиналик Эрнан Креспо дарвозага йўллайди - 2:0.

Биринчи тайм сўнггида Креспо бирга-бир вазиятга чиқиб боради ва тўпни Дудекнинг устдан дарвозага ташлаб қўяди - 3:0. "Ливерпуль" нокаутга учради, деб ўйлаганди ҳамма...

Иккинчи тайм бошида "Истанбул мўъжизаси" рўй беради. "Ливерпуль" футболчилари қандайдир 6 дақиқа ичида учта гол уришади! 54-дақиқада Стивен Жеррард чап қанотдан узатилган тўпни боши билан Дида қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўяди - 3:1. Икки дақиқа ўтгач Владимир Шмицер узоқ масофадан ажойиб гол уради - 3:2. 60-дақиқада Женнаро Гаттузо ўз жарима майдони ичида Стивен Жеррардни йиқитгани учун бош ҳакам Мануэль Мехуто Гонсалес пенальти белгилайди. Хаби Алонсо 11 метрли жарима тўпини амалга оширади, Дида тўпни қайтаради, аммо қайтган тўпни Алонсонинг ўзи дарвозага йўллади - 3:3.

Ўйиндан кейин турли нашрларда "Ливерпуль" устози Рафаэль Бенитес танаффус вақтида футболчиларга ҳеч қандай кўрсатма бермаган, шунчаки кийим алмаштириш хонаси ойнасини очиб қўйгани ёзилганди. У ердан стадионга келган "Ливерпуль" мухлисларининг "You'll Never Walk Alone" ("Сен ҳеч қачон ёлғиз қолмайсан") қўшиғи эшитилиб турган...

Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида ҳисоб ўзгармайди. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилари сериясига мурожаат қилинади. Унда нималар бўлганини яхшиси қуйидаги видеода томоша қилинг:

"Милан" - "Ливерпуль" 3:3
25 май 2005 йил. Истанбул, "Отатурк" стадиони. 69000 томошабин.
Голлар:
Мальдини 1, Креспо 39, 44 - Жеррард 54, Шмицер 56, Хаби Алонсо 60.
Бош ҳакам: Мануэль Мехуто Гонсалес (Испания).

"Милан": Дида, Кафу, Яп Стам, Алессандро Неста, Паоло Мальдини, Андреа Пирло, Женнаро Гаттузо (Руй Кошта, 112), Кларенс Зеедорф (Сержиньо, 86), Кака, Андрей Шевченко, Эрнан Креспо (Йон Даль Томассон, 85).
Бош мураббий: Карло Анчелотти (Италия).

"Ливерпуль": Еже Дудек, Стив Финнан (Дитмар Хаманн, 46), Жейми Каррагер, Сами Хьюпия, Жими Траоре, Хаби Алонсо, Луис Гарсия, Стивен Жеррард, Йон Арне Риисе, Харри Кьюэлл (Владимир Шмицер, 23), Милан Барош (Жибриль Сиссе, 85).
Бош мураббий: Рафаэль Бенитес (Испания).

Огоҳлантиришлар: Каррагер 75, Барош 81.





Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика