UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  16 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  57 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

Бир гуруҳ ўзбек спорти фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди Янгиликлар

Бир гуруҳ ўзбек спорти фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши мунтазам равишда спортимиз ривожига ҳисса қўшган фидойиларга эътибор кўрсатиб келади. Ташкилот яқинлашиб келаётган 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фахрий аёлларимизга байрам совғаларини улашди. Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисмида бу йил ўзининг 20-йиллигини нишонлаётган ЎзМТРК қошидаги “Спорт” телерадиоканалининг фахрий ижодкорлари ҳамда фаолиятини соғлом турмуш тарзи ва спорт тарғиботига бағишлаган бир гуруҳ соҳа фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ўтган тадбирда Спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ўзбекистон Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, устоз-мураббийлар ҳамда бир гуруҳ Олимпия ҳаракати тарғиботчилари иштирок этишди. Дурдона Шукруллаевна тадбирни очиб берар экан, мамлакатимизда хотин-қизлар спортининг ривожига қаратилаётган эътибор, фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўли, улар томонидан бугунги ютуқларимиз учун қўйилган пойдевор ҳақида гапириб ўтди. Ўз навбатида, Баҳодир Махситович умрини соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга бағишлаган устоз ижодкорларни эътироф этди. Қолаверса, спорт соҳасида хизмат қилган ва ҳозир ҳам фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни кириб келаётган байрам билан қутлади.

Шундан сўнг, спорт соҳасининг фидойи онахонларига эсдалик совғалари, устоз ижодкорларга эса “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари тақдим этилди. Тадбир қатнашчилари давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини билдиришди. Якунда фахрийларимиз халқимиз ва юртимиз фаровонлиги учун қўлларини дуога очишди", -дейилади Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика