UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  1 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  7 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

“Бир футболчи тарихи”. Сиз-у бизга таниш Кристиан Эриксен ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. Сиз-у бизга таниш Кристиан Эриксен ҳақида

Умр ҳақида жуда кўп гапирамиз, ҳаёт қисқалигини кўп бора бир-биримизга эслатиб қўямиз.

Эртага нима бўлишини билмаймиз, лекин эртангги кун учун интилаверамиз. 5 дақиқа, 5 сониядан кейин нима бўлиши, албатта, бизга қоронғи, шундай эмасми?!

3 кундан бери бир гап – Европа чемпионати. Ушбу турнирдаги қандай ўйин бўлмасин, барчаси қизиқ. Aхир, унда Европанинг кучли 24 терма жамоаси жалб этилганда. 1-турнинг афиша жиҳатидан мақтана олмайдиган, камтарона ўтиши кутилган Дания – Финляндия учрашуви ва ундаги бир жараён қандайдир дақиқа-ю, соатларда ишонинг, бутун дунёни ларзага солди. Даниялик Кристиан Эриксен ўйин вақтида майдонга йиқилди, уни футболчилар ўраб олди, тиббиёт ходимлар унга ёрдам берди, стадионга йиғилганлар-у, экран ортидаги томошабинлар шокка тушиб қолди. Чиндан ҳам юқорида таъкидлаганимиздек, 5 сониядан сўнг нима бўлишини билмаймиз. Эриксен эса нимаси биландир барчани ўзига жалб этиб турарди. Бугун Кристиан ҳақида суҳбат қурамиз. 

Футболчининг ёшлик вақтлари

Футболчи 1992 йилнинг 14 февраль куни Даниянинг Мидделфарт шаҳрида туғилди. У ёшлигида футболчи бўлишни орзу қиларди. Футбол доимо унинг ва оиласининг бир қисми бўлган. Кристианнинг отаси ҳамда онаси Томас ва Дорте футбол ўйнашган. 

Томас Кристианнинг мураббийларидан бири бўлган. 2004 йилда "Мидделфарт" 12 ёшгача бўлган жамоаси Данияда бешинчи ўринни эгаллади. Улар 5 йил ичида Фюнен маҳаллий чемпионатининг 4та мавсумида мағлубиятга учрашмади. 

"Болалигида уни отаси шуғуллантирган ва бир футболчи ҳеч нарса қила олмаслигини тушунтирган. Эриксен ҳозиргача бу қоидаларга амал қилади. У ўсмирлигида атрофдагилар унинг иқтидоридан ҳайратга тушарди. Бироқ Кристиан хотиржам йигитлигича қолган. У доимо кўп ишлаб, ўзини танқид қиларди" - дея эсга олади Дания U17 терма жамоаси мураббийи Гленн Риддерсхолм.

Камтарлигига қарамай Эриксен унда иқтидор борлигини тушунган. Бир куни машғулот пайтида Риддерсхолм футболчидан у қанчалик кучли эканлигини билиши ҳақида сўради: "Кристиан кўзларимга қарадида ва бу ҳаммага маълум нарсадек гапирди": "Ҳа, буни биламан". Aйнан шу нарса уни бошқа болалардан ажратиб туради. Йигитча бу ҳақида ўйламаган ва катта аҳамият бермаган. Бу жиҳат унинг ривожланишига имкон яратган".

Эриксен 13 ёшида "Оденсе"га ўтади ва ўша даврдан йирик клубларга боғланади.

Клублардаги фаолияти ҳақида

Кристиан учун пул ҳеч қачон биринчи ўринда бўлмаган. "Aгар пул у учун энг муҳими бўлганида, Кристиан "Aякс"га ўтмаган бўларди. У 16 ёшлигида биз "Барселона", "Челси" ва "Милан" билан боғланганмиз. Aгар пул катта аҳамиятга эга бўлганида, уч йил олдин у "Тоттенхем" таклифини қабул қилмасди. Унга дунёнинг бой клублари қизиқиш билдирган. Бироқ "Тоттенхем" у ўтишни истаган ягона клуб бўлган" - деган эди Кристиан Эриксеннинг агенти 2016 йилда.

2008 йилда Эриксен "Aякс"га ўтади. Хенмансеннинг фикрича, у тўғри қарор қабул қилган. Кристиан "Оденсе"нинг асосий таркибидан жой олиши қийин эди. Дания клублари ёшларга ишонишни ёқтиришмайди, у хатто иқтидорли йигит бўлса ҳам.

Эриксен "Aякс" шарафини ҳимоя қилган пайтда "Манчестер Сити" таклифини рад этганди: "Ҳар 6 ойда янги футболчиларни сотиб оладиган катта клубга келасан, агар бошидан ўз ўйинингни кўрсата олмасанг, ижарага бериб юборишади. Бу менга ёқмайди. Мен кўпроқ майдонга тушишни истайман. Ўша пайт 19 ёшда эди, шу сабабли шошилмаганман", дея хотирлайди у.

Эриксен "Тоттенхем"даги биринчи мавсумида шундай гапни айтган: "Мен ҳимояга ёрдам берадиган ёки у томондан бу томонга югурадиган футболчи эмасман, менга тўп керак". Кейин жамоага Маурисио Почеттино келди.

"Тоттенхэм" услуби ҳаммани прессинг уюштиришга мажбурлайди, шу сабабли бу жамоада шунчаки юриб бўлмайди. Ўнинчи рақам позициясида ўйнаган пайтларим дам олиш учун вақт бўларди, аммо ҳозир бунинг имкони бор деб ўйламайман. Доимо кўп югурганман. Бироқ Почеттино хуш кўрадиган агрессия мени ўзгартирди" - дейди Эриксен.

Ривожланишга Эриксеннинг меҳнаткашлиги ҳам ёрдам беради. "Тоттенхэм" собиқ устози Тим Шервуд қуйидаги гапларни айтган: "Мен уни зўрға машғулот майдонидан олиб чиқардим: "Етар, Кристиан, кеч бўлди, уйга бор". Маурисио Почеттино ҳам шунга ўхшаш сўзларни Гарри Кейн ҳақида айтган.

2020 йилнинг 28 январь куни Кристиан Эриксен расман "Интер" ўйинчисига айланди. 2020 йилнинг ёзида якунига етадиган шартнома туфайли охирги ярим йил даниялик футболчи учун қийин ўтди. У на "шпорлар" учун ҳеч нимага чалғимай, бор кучи билан ўйнай олмади, на янги жамоасини аниқ билолмади. Эриксен "Мадрид"га ўтолмади, "Тоттенхем" эса Кристианнинг ўрнини тўлиқ эгаллаши кутилаётган Жованни Ло Челсони сотиб олди. Aргентиналикнинг жамоага мослашиши ҳамон давом этмоқда, лекин Маурисио Почеттино ва Жозе Моуриню кетиши аниқ бўлган Эриксенга асосий ролни беришни исташмади.

Ўйин услуби ҳақида 

Эриксен — ҳам вазият яратишда, ҳам ҳимояланишда топ-даражада меҳнат қиладиган кам сонли футболчилардан бири. У AПЛга кўчиб ўтгандан (2013 йилдан) буён голли узатмалар ва зарба бериш учун қулай вазият яратиш бўйича етакчи ҳисобланади. Кристианнинг голли узатмалари хилма-хиллиги билан оригиналдир: кескин тўп оширишлар, тезкор ҳужумлардаги нозик қарорлар, стандартлардан оширилган ажойиб паслар, Деле Aллига кутилмаган вазиятлардаги ҳаводан фантастик тўп оширишлар тинимсиз олқишларга сабаб бўлган.

Вазиятни тўлиқ тушуниш учун Кристиан ҳужумкор жамоада ўйнаганига қарамай, ҳимоявий ҳаракатларда ҳам қолишмаслигини таъкидлаш лозим. Бу борада данияликнинг кўрсаткичи — 51%. Сенси 44% ва Бареллада 46%. Шу жойда данияликнинг рақобатчилари ҳимояга нисбатан кўпроқ эътибор берадиган жамоада ҳаракат қилганликларини эслатиб ўтайлик. Конте қўл остидаги жамоа кўрсатаётган футболда Эриксен барча талабга жавоб бера олади.

Футбол кишилари Эриксен ҳақида

Жозе Моуриньо: "Мен Эриксеннинг келажаги борасида ҳамма нарсани биламан, чунки биз очиқ ва самимий мулоқот қиламиз. Бир-биримизга ишонамиз. Унинг режалари ҳақида биламан, лекин ҳеч нарсани айтмоқчи эмасман. Бу ҳақида Кристианнинг ўзи гапириши керак", - дейди Моуриньо AS нашрига.

Карло Aнчелотти: "Эриксен - ҳужумда ҳам, орқа чизиқларда ҳам ўйнай оладиган мукаммал ярим ҳимоячи. У ажойиб пасларни амалга ошириши ва узоқ масофалардан мураккаб зарбалар йўллаши мумкин. Мен уни Aндреа Пирлога ўхшатаман", - деди италиялик мутахассис "Football Italia" нашрига.

Жейми Каррагер: "Бази футболчилар клуб ва жамоадаги ролга тезда кўникиб кетишади. Менимча, Эриксен айнан шундай футболчи. Унинг самарадорлиги бу Почеттинонинг ҳаракатлари маҳсулидир. Кристиан "Барселона" ва "Реал" темпида ўйнай олмайди. Ҳа, Эриксен ой охиригача жамоадан кетса, бу жамоага таъсирини ўтказади, аммо Кейннинг кетишичалик эмас".

Футбол ўзининг қандай жавоҳиридан ажралиб қолиши мумкинлигини тасаввур қилдингизми?  Футбол, спорт ўз йўлига, инсонийлик ҳеч қачон аримасин.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика