UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  8 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  74 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Бинокор"нинг ёш футболчилари биринчилик ғолиби Янгиликлар

"Бинокор"нинг ёш футболчилари биринчилик ғолиби

Теглар :  Хоразм
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Хоразм вилояти очиқ биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада 11 та жамоа иштирок этди. Дастлабки босқич уч гуруҳда давравий тизимда олиб борилди. Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари – “Спартак”(Урганч шаҳри), “Бинокор”(СЎЕАИБЎСМ), “Гурлан” (Гурлан тумани) ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган “Junior”(Урганч шаҳри) жамоалари ярим финал иштирокчисига айланди.

Ярим финалда “Бинокор” жамоаси “Гурлан”ни 4:0, “Спартак” дамоаси “Junior”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада, финалда “Бинокор” (тренери Шоҳруҳ Яқубов) ва “Спартак” (тренери Маркс Қурамбоев) жамоалари рўпара келди. Қизиқарли кечган ўйинда “Бинокор”нинг ёш футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, очиқ биринчилик ғолиби бўлишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор ёш “чарм тўп” усталари ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.



Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика