UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  0 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  4 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

Биласизми? Суперлигада гол урмаган фақат "Нефтчи" қолди Янгиликлар

Биласизми? Суперлигада гол урмаган фақат "Нефтчи" қолди

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган сўнгги учта учрашув бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилса, амалдаги чемпион "Локомотив" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Яна бир учрашув Тошкентда "Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида кечади.

4-тур баҳслари давом этаётган бир пайтда Суперлигада гол урмаган биргина жамоа "Нефтчи" қолди. Фарғоналикларда тўплар нисбати 0-1 бўлиб турибди. "Нефтчи" бунгача ўз майдонида "Насаф", сафарда "Сўғдиёна" билан 0:0 ўйнади. "Бунёдкор" билан кечган баҳсда эса 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Бугун Фарғона шаҳрининг бош жамоаси Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлади. Бир пайтлар мазкур жамоалар ўртасидаги тўйнашувлар  "ўзбек класикоси" деб юритиларди. Аммо охирги йилларга келиб айниқса "Нефтчи" ўз мавқеини бой бериши натижасида "класико"дан асар ҳам қолмади.

"Нефтчи" бугун голсиз сериясига барҳам бера оладими-йўқми, буни "Пахтакор" стадионида кечадиган беллашув давомида билиб оламиз. Ўйин 20:00да бошланади. Ҳозирча Суперлигада энг кўп тўп киритган жамоалар "Бунёдкор" ва "Насаф" ва "Бухоро" бўлиб туришибди. Ҳар учала клуб ҳисобида 6тадан гол бор.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика