UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  5 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7

Биласизми? Роналду Европа Лигасида ўйнаган, аммо ... Янгиликлар

Биласизми? Роналду Европа Лигасида ўйнаган, аммо ...

Криштиану Роналду катта эҳтимол билан бу мавсумни ҳам “Манчестер Юнайтед”да ўтказиши кутилмоқда.

“Қизил иблислар” ўтган мавсум якунларига кўра, АПЛда 6-ўриндан жой олди ва Европа Лигасига равона бўлди.

Энди 37 ёшли португалиялик манчестерликлар билан бирга ўзи учун ноодатий бўлган мусобақада қатнашишига тўғри келади. Кўпчилик Роналду Европа Лигасида дебют қилиши ҳақида айтмоқда, аммо форвард 2002 йил “Спортинг” сафида бу турнирда ўйнаган.

Тўғри, ўшанда мусобақа УEФА Кубоги деб аталган ва формати бироз бошқачароқ эди, лекин ғолибларни ҳисоблашда умумий турнирдаги натижалар инобатга олинади. 

Лиссабонликлар ўшанда саралашнинг илк босқичида “Партизан”га (1:3, 3:3) енгилган. 17 ёшли Роналдунинг еврокубокдаги юриши шу тариқа омадсиз старт олганди. У иккала ўйинда ҳам (биринчисида захирадан тушган, жавоб ўйинида асосий таркибда) иштирок этган, аммо гол уролмаган.


Маълумот ўрнида, УEФА Кубоги 1971 йил ташкил топган. Мусобақа 2009 йилдан Европа Лигаси номини олган.

“Манчестер Юнайтед” 2017 йил чемпион бўлган бўлса, 2021 йил финалда “Вильярреал”га имкониятни бой берганди.

МЮдан ташқари бу мавсум ЕЛда қатнашадиган таниқлилар қаторида “Рома”, “Арсенал”, “Лацио”, “Фейеноорд” каби клублар бор.

Демак, Роналду Европа Лигаси (УEФА Кубоги)даги голлари ҳисобини очишга яқин турибди. Мусобақа тўпурари Хенрик Ларссон (40 та) ҳисобланади. Бир мавсумда гол уриш бўйича рекорд Радамель Фалькао (17 та) тегишлидир.  Энг кўп титулни эса “Севилья” (6 та) қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқичига 26 августда қуръа ташланади. Асосий ўйинлар эса 8 сентябрдан старт олади.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика