UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  5 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18

Биласизми? “Локомотив” олий лиганинг фақат иккита ўйинида тўп кирита олмади Янгиликлар

Биласизми? “Локомотив” олий лиганинг фақат иккита ўйинида тўп кирита олмади

Теглар :  Локомотив
Тошкентнинг “Локомотив” клуби жорий мавсумни ҳам иккинчи ўринда якунлади.

“Темирйўлчилар” мавсум бошидан то охиригача фақат чемпионлик учун кураш олиб боришди, бироқ айрим ўйинларда йўқотилган очколар чемпионликка етарли бўлмади.

Олий лигада 30та ўйин ўтказган “Локомотив” шундан 23тасида ғалаба қозонди, 5 бор дуранг ўйнаган бўлса, икки марта мағлубиятга учради. Жамоамиз сафарда “Насаф” ва “Пахтакор”га имкониятни бой берди, шунингдек, “Металлург” (икки марта), уйда “Нефтчи”, сафарда “Қўқон-1912″ ва “Олмалиқ” клублари билан дуранг ўйнади.

“Локомотив” олий лигадаги 30та ўйиннинг фақат иккитасидагина тўп кирита олмади. Жамоамиз аввалига “Металлург” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, кейинчалик “Насаф”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳар иккала учрашув ҳам сафарда ўтказилди. Умумий ҳисобда “Локомотив” бу йил 43та расмий беллашувда майдонга тушди. Мана шу ўйинларда “темирйўлчилар” жами 88та гол уриб, ўз дарвозаларидан 38 бор тўп ўтказиб юборишди. Бу эса тўплар нисбатига кўра +50ни ташкил этмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика