UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  6 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  5 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5

Биласизми? Иккинчи даврада олтита жамоа мағлубиятсиз давом этмоқда Янгиликлар

Биласизми? Иккинчи даврада олтита жамоа мағлубиятсиз давом этмоқда

Теглар :  олий лига
Олий лигада иккинчи давра бошланганидан бери учта тур бўлиб ўтди.

Бу 24та ўйин ўтказилди дегани. Мана шу уч тур ўйинларини оладиган бўлсак, олтита жамоа ҳали мағлуб бўлмади ва энг кўп очко жамғарди. Булар - "Локомотив", "Бунёдкор", "Бухоро", "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Машъал" клублари. Бу жамоалар орасида энг кам очко йиққан "Пахтакор" (5 очко) бўлиб, Шота Арвеладзе жамоаси бир марта ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнади. 

Бошқалар эса ҳозирча еттитадан очко йиғишди. Яъни, қолганлар ҳисобида иккитадан ғалаба ва бир дуранг бор. Умуман очко йиғмаган биргина "Обод" бўлиб турибди. Уч ўйин - уч мағлубият. Шунингдек, "Сўғдиёна" билан "Динамо" бор-йўғи бир очко тўплаган. "Нефтчи" ҳисобида эса икки очко мавжуд. 

Қуйида олий лига клубларининг иккинчи даврада қанча очко жамғарганини кетма-кетликда келтириб ўтамиз. 

1. "Локомотив" - 7 очко
2. "Бунёдкор" - 7
3. "Бухоро" - 7
4. "Машъал" - 7
5. "Навбаҳор" - 7
6. "Пахтакор" - 5
7. "Қизилқум" - 4
8. "Шўртан" - 4
9. "Олмалиқ" - 4
10. "Насаф" - 3
11. "Металлург" - 3
12. "Қўқон-1912" - 3
13. "Нефтчи" - 2
14. "Динамо" - 1
15. "Сўғдиёна" - 1
16. "Обод" - 0

Х.Холиқов


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика