

"Зидан ҳеч қачон Бэйл билан хайрлашишни ўйламайди. Гаретнинг сўнгги ўйинлар қайдномасига киритилмаётганининг сабабини жаноб Зидандан сўранг.
Гарет Мадриддаги ҳаётидан мамнун, ҳаммаси яхши. У "Реал"да яна камида 2 йил қолади. Ўйлашимча, Зидан ва Бэйл ўртасидаги муносабатлар ҳозир жуда яхши ҳолатда", – деди Барнетт.
Эслатиб ўтамиз, Бэйлнинг шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.



