Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"

Omonjon To`xtamirzayev
30 май 2024, 17:42
"Реал" ва "Тоттенхэм" клублари собиқ футболчиси Гарет Бэйл "VAR"нинг футболга таъсири ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"VAR" футболдаги баҳсли вазиятларни ҳал қилиши, ортиқча муаммоларни йўқ қилиши керак эди, аммо вазият унданда ёмонлашди. Шаҳсан мен инсон факторидаги хатони танлаган бўлардим.

Секинлаштирилган кадрларда вазиятга реал баҳо бериб бўлмайди. Шу сабабли, мисол учун тўп қўлга теккан вазиятни секинлаштириб кўрсангиз, реал ҳолатдагидан бошқачароқ тасаввур уйғонади.

Менга бу ёқмайди. Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман".

Аввалроқ, АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчилиги ҳақида хабар қилгандик. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: news.sky.com