

"Бу баҳсни худди уйимизда ўтказгандек бўлдик. Мухлисларимиз - жаҳондаги энг яхши ишқибозлар ва улар бизни учрашувнинг охиригача қўллаб туришди. Биз эса уларга байрам учун сабаб тақдим этдик.
Голим ажойиб чиқди. Бу мамлакатимиз учун тарихий воқеа. Асосийси 3 очкони қўлга киритдик.
Хал Робсон-Кану жуда зўр ўйнади. Ҳимоячилар унга ҳалақит қилишди, аммо Хал гол уришга муваффақ бўлди. Ҳар биримиз бу ғалабанинг бир қисмимиз. Курашишда давом этамиз" - дейди Бэйл.



