

Санчеснинг фикрича, учрашув бош ҳаками Матеу Лаос дарвозабон Кейлор Навасни четлатмай баҳс натижасига таъсир кўрсатди. "Бетис" ярим ҳимоячиси Дарко Брашанац биринчи бўлимда Навас билан бирга-бир чиқди ва коста-рикалик футболчи дарвозадан чиқиб рақибини йиқитди.
"Биз ўзимиз билан керакли натижани олиб кетмаяпмиз ва ўйин борасида салбий хотиралар қолди. Кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатдик. Ҳакам Навасни четлатиши керак эди" - дейди Санчес.



