UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  1 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  1 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  2 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  11

Бернд Штанге: "Сурия терма жамоаси хориждаги йиғинлар орқали Осиё Кубогига тайёрланмоқда" Янгиликлар

Бернд Штанге: "Сурия терма жамоаси хориждаги йиғинлар орқали Осиё Кубогига тайёрланмоқда"

Ўзбекистон - Сурия учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бернд Штанге иштирок этди.

"Биз кейинги йил бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўраяпмиз. Ўзбекистондан кейин Қирғизистон билан ўйнаймиз. Бундан ташқари яна кўплаб ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз. Шу баҳслар орқали биз БААда ўтадиган мусобақага тайёр ҳолда бормоқчимиз", - дейди Бернд Штанге.

"Биз бугун Осиё Кубогига тайёргарликни бошладик. Эртага Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Ушбу ўйин орқали мусобақага жиддий тайёргарлик кўришни бошлаймиз", - дейди Омар Ал Сома.

- Суриядаги сиёсий вазият терма жамоага таъсир қиламаяптими? Йиғинлар қайси мамлакатларда бўлиб ўтмоқда.
- Эътибор берсангиз таркибимизда кўплаб футболчилар бошқа мамлакатларда легионер сифатида ўйнашмоқда. Барча йиғинлар бошқа давлатларда ўтказилмоқда.


- Осиё Кубогига жиддий тайёргарлик кўраётган жамоа Тошкентга иккига бўлинган ҳолда етиб келгани ва машғулот ўтказа олмагани минус эмасми?
- Биз тўлиқ таркиб билан Тошкентга етиб келдик. Кеча "Пахтакор" стадионида соат 18:00да машғулот ўтказдик.

- Сиз маълум вақт терма жамоада ўйнамадингиз. Қайтишга ким кўндирди?
Омар Ал Сома: - Айни пайтда терма жамоада кўплаб кучли футболчилар йиғилган шу боис қайтишга қарор қилдим. Осиё Кубогида муносиб натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Ироқ бош мураббийи сифатида аввал ҳам Ўзбекистонга келгангиз. Бизнинг терма жамоа қайси жамоага ўхшаб кетади?
- Йилдан йилга юртингиз гўзаллашиб бораётганини айтиб ўтиш керак. Сизнинг ёшлар терма жамоаингиз Хитойдаги мусобақада чемпион бўлганидан хабарим бор. Ишончим комил Ўзбекистон қитъа ва жаҳон миқиёсида катта натижалар кўрсата олади. Лекин тактика борасида ҳеч нима дея олмайман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика