Бензема туфайли “Лион” 1 млн евро бонусга эга бўлади
24 окт 2022 09:50
Янгиликлар
Бензема туфайли “Лион” 1 млн евро бонусга эга бўлади
“Реал” форварди Карим Бензема 2022 йилги “Олтин тўп” соҳибига айланди.
Француз 2009 йил “Лион”дан 35 млн евро эвазига мадридликлар сафига келиб қўшилган. Битим бандларига кўра, Карим “Олтин тўп”ни қўлга киритса, собиқ жамоасига 1 млн евро миқдорида бонус маблағи ўтказилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, бу банд 2022 йил ўз кучига кирди.
Эслатиб ўтамиз, у “Лион” тарбияланувчиси ҳисобланади ва илк профессионал шартномасини 2004 йил мазкур клуб билан тузганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар