

Француз 2009 йил “Лион”дан 35 млн евро эвазига мадридликлар сафига келиб қўшилган. Битим бандларига кўра, Карим “Олтин тўп”ни қўлга киритса, собиқ жамоасига 1 млн евро миқдорида бонус маблағи ўтказилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, бу банд 2022 йил ўз кучига кирди.
Эслатиб ўтамиз, у “Лион” тарбияланувчиси ҳисобланади ва илк профессионал шартномасини 2004 йил мазкур клуб билан тузганди.



