

Мезбонлар форварди Карим Бензема ўйинда дублга эришиб, мадридликлар сафидаги мавсум давомида урган голларини 34 тага етказиб олди. У мазкур натижа бўйича ўз шахсий рекордини янгилади. Бунгача унинг энг яхши кўрсаткичи 2011/12 йилги мавсум қайд этилганди – 32 гол.
Умуман 34 ёшли футболчи жорий мавсум Примерада 26 баҳсда қатнашиб, 24+11 натижа кўрсатмоқда.


