

Француз мадридликлар сафидаги умумий голлари сонини 309 тага етказиб, клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида афсонавий Альфредо Ди Стефано (308)ни қувиб ўтди.
Бенземадан олдинда эса фақатгина икки футболчи бор: Рауль (323) ва Криштиану Роналду (450).
Шунингдек, 34 ёшли ҳужумчи “Реал” сафида ЕЧЛдаги голлари сонини 67 тага етказиб, Раулдан ўзиб кетди. Бу борада пешқадам эса Роналду (105 та) ҳисобланади.



