Бенитес: "Ньюкасл" Сиссоко ва Вейналдумни сотмоқчи эмас"

Aslanov Jasurbek
16 июл 2016, 16:10
"Ньюкасл" бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг маълум қилишича, клуб ўз етакчилари Мусса Сиссоко ва Жоржиньо Вейналдумларни сотмоқчи эмас.

"Биз Сиссоко ва Вейналдумни сотиш ниятида эмасмиз. Жамоа барқарорликка эришиши керак, кейин эса тўғри қарор қабул қиламиз. Вейналду - ҳақиқий профессионал ва машғулотларда бор кучини ишга соладиган яхши футболчи .

Аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бўлган. Футболчилар бирор нарсадан норози бўлишлари мумкин, аммо улар профессионаллар, шу сабабли улар ишлашда давом этишади" - дейди Бенитес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›