UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  1 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  6 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0

"Бенфика"нинг сўнгги 10 йилдаги ажойиб бизнеси Янгиликлар

"Бенфика"нинг сўнгги 10 йилдаги ажойиб бизнеси

Кеча тунда Европада қишки трансфер ойнаси ёпилди.

Охирги кундаги энг катта келишув "Бенфика" ва "Челси" ўртасида амалга оширилди.

Янги ўйинчиларни сотиб олишда тўхташ нималигини билмаган "Челси" ва унинг янги хўжайини Тодд Боули кеча ҳам қатордан қолишни истамади. Клуб "Бенфика"нинг аргентиналик марказий ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес учун унинг шартномасида кўрсатилган суммани тўлашга рози бўлди. Камига эҳтимолий бонуслар ҳам бор.

"Челси" "Бенфика"га 121 млн евро тўлайди. Бу АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Боули охири рекордни урди. Бундан олдинги рекорд Жек Грилишнинг "Астон Вилла"дан "Манчестер Сити"га ўтиши бўлганди.


Қизиғи, "Бенфика" Энцони ёзда "Ривер Плейт"дан бор йўғи 10 млн еврога сотиб олганди. Ярим йилда 110 млн фойда, лекин португалияликлар бу сумманинг ҳаммасини ўзлари олишмайди. Энцонинг шартномасига кўра, "Челси" тўлайдиган сумманинг 25 фоизини унинг олдинги клуби "Ривер Плейт" олади.

Шу ўринда "Бенфика"нинг 2012 йилдан бери сотган энг қиммат ўйинчилари 10талигини келтириб ўтамиз.

1. Жоау Феликс ("Атлетико"га, 2019) - 135.5 млн доллар

2. Энцо Фернандес ("Челси"га, 2023) - 130.4 млн доллар

3. Дарвин Нуньез ("Ливерпуль"га, 2022) - 84.8 млн доллар

4. Рубен Диаш ("Манчестер Сити"га, 2020) - 75.9 млн доллар

5. Эдерсон ("Манчестер Сити"га, 2017) - 42.4 млн доллар

6. Аксель Витсел ("Зенит"га, 2012) - 42.4 млн доллар

7. Раул Хименес ("Вулверхэмптон"га, 2019) - 40.3 млн доллар

8. Нелсон Семеду ("Барселона"га, 2017) - 37.8 млн доллар

9. Виктор Линделёф ("Манчестер Юнайтед"га, 2017) - 37.1 млн доллар

10. Ренато Саншеш ("Бавария"га, 2016) - 37.1 млн доллар.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика