Бенатиа А Серияга қайтади
18 янв 2021 10:26
Янгиликлар
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, марокашлик футболчини "Парма" ижарага олади, битимда уни харид қилиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилади. Қайд этиш керакки, битим кейинги ҳафтадаёқ ёпилади.
33 ёшли Бенатиа "Ал Дуҳайл"га 2019 йилда 8 миллион евро эвазига ўтганди. Ҳимоячи Италияда "Ювентус"дан ташқари "Удинезе" ва "Рома" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Мехди жорий мавсум Қатар клуби сафида 6та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 3 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар