UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  3 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  2 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4

Бемор - собиқ футболчи ёрдамингизга мухтож! Янгиликлар

Бемор - собиқ футболчи ёрдамингизга мухтож!

Футбол ўйнаб оғир жароҳат олган ва шу орқали фаолиятини барвақт якунлашга мажбур бўлганлар ҳақида эшитиб турамиз.

Шунинг учун ҳам футболчининг биринчи душмани жароҳат деб бежиз тилга олинмайди-да. Биз ҳикоя қилган бир ўйинчи воқеаси мухлисларимизни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз. Зеро, у ҳам ўз вақтида “Андижон” сафида тўп сурган. 

Сайриддин Гаффаров – 1990 йилнинг 29 августида Сурхондарё вилоятиниг Сариосиё туманида таваллуд топган. Дастлаб “Шўрчи” жамоасида тўп суришни бошлаган. Сўнгра 2008 ва 2010 йиллар мобайнида “Шўртан” шарафини ҳимоя қилди. Шунингдек, Самарқанднинг “Динамо”сида ҳам фаолият кўрсатди. Агар зукко ишқибозларимизнинг ёдида бўлса, Гаффаров 2015 йили “Андижон” сафида ҳам тўп сурган. Кейинчалик “Норин” ҳамда “Сурхон”да ҳам ўйнади. Шу билан бирга Тожикистон клубларида ҳам тўп сурган.

Сайриддин Гаффаров ярим ҳимоячи бўлиб, “Андижон”да 7 та учрашувида иштирок этган. Афсуски, жароҳат туфайли кейин сафдан чиқди. Шунга қарамай, яна фаолиятини давом эттирди. Барибир тиззасидан олган жароҳати уни таъқиб қилишда давом этаверди. Натижада Тожикистонда операция қилдирди. Лекин бу билан ҳаммаси барҳам топгани йўқ. 2018 йилда Сайриддин яна Тожикистонда иккичи бор операция столига ётди. Шунда ҳам ижобийликка ўзгариш кўзга ташланмагач, ўша йилнинг ўзида Тошкентда навбатдаги операция билан юзма-юз келади. 

Гаффаровнинг қайта-қайта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказишидан унинг ўзи ва оила-аъзолари соғайиб кетишидан умидвор эдилар. Бироқ вақт ўтган сари кутилмаган дард уни қамраб ола бошлади. Аввалига елкаси, иккала қўли ва кейин оёқлари қувватсизлана бошлади ҳамда ҳозирда ишламай қолган. Бу ҳам етмаганидек Сайриддин эндиликда сўзлашиш имкониятини ҳам йўқотди. Барчасига олдинги олган жароҳатлари сабаб бўлган. 

Турмуш ўртоғи Наргиза Комилова кечаю-кундуз эрини парваришлаб келяпти. Биз Наргиза Комилова билан боғланганимизда операциядан кейин шундай касаллик пайдо бўлганини, оёқ ва қўллари ишламай, гапира олмай қолганини айтди. Гаффаров нимадир демоқчи бўлса имо-ишоралар билан тушунтиради ва буни фақат турмуш ўртоғи илғай олади. 

Шунингдек, Наргиза Комилованинг айтишича, операциядан кейин асаб толаларининг емирилиши эвазига ҳозирда мана шундай аҳволга тушиб қолган. Комилованинг яна қўшимча қилишича, бундай касаллик Ўзбекистонда камдан-кам учрайдиган тоифалардан бири бўлиб, шифокорлар “Бац” ташхисини қўйишган. 

Сайриддин Гаффаровни кўрсатмаган шифокорлар ва табиблари қолмаган. Қаерда шифо учун сабаб бўладиган масканни эшитишса, ўша жойга олиб боравердилар. Бироқ дардига даво топиш жуда қийин кечмоқда. Бу албатта Аллоҳнинг синови.

Сайриддинни уч нафар фарзанди бор - Жасмина, Мустафо ва Иймона. Унинг оила-аъзолари ва яқинлари шифо топишидан умид қилиб тинмасдан Яратгандан Сайриддин ҳаққига дуода бўлишмоқда. Фарзандлари ҳали жуда ёш. Энг каттаси 2015 йилда таваллуд топган. Бу ёқда эса онаизор турмуш ўртоғининг дарди билан яшамоқда. Оёқ-қўли ишламай, гапиришдан ҳам қолган. Шу боис аёли эрига едиради, ичиради, хуллас, Сайриддин Гаффаров бир ўзи ҳеч нима қила олмайдиган даражага тушиб қолган. 

Ҳозир собиқ футболчи ҳар қачонгидан кўра кўмакка мухтож бўлиб қолган. Биз биламизки, Аллоҳнинг савобидан умид излаётган ҳолда мана шундай оғир дардга дучор бўлганларга ҳиммат кўрсатиш истагидагилар орамизда йўқ эмас. Шундай экан, футбол орқали оғир жароҳат олиб, кейинчалик дардга чалинган Сайриддинни ҳам қўллаб-қувватлашни унутиб қўймайлик. У ҳозир Аллоҳнинг берган дардига шукр келтириб, синовларига бардош бериб келяпти.  

Сайриддин Гаффаров тўп сурган клублар, ўзбек футболи жамоатчилиги, мухлислар ва қўйингки, барча-барчадан уни моддий томондан қўллаб-қувватлашга чақирамиз ва хайрия акцияси старт олганлигини маълум қиламиз.

Хайрия учун карта рақамлари - 8600 0609 6678 9944 (Комилова Наргиза, UZCARD)

4073 4200 7787 3325 (Сайриддин Гаффаров, HUMO)

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика