UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Белявский БАТЭга 2та гол урган Яхшибоев ҳақида: "У каби ўйинчи ҳозир Беларусда бўлмаса керак" Янгиликлар

Белявский БАТЭга 2та гол урган Яхшибоев ҳақида: "У каби ўйинчи ҳозир Беларусда бўлмаса керак"

"Энергетик" бош мураббийи Владимир Белявский БАТЭ (3:1)га қарши ўйиндан сўнг дубль қайд этган ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- У сифатли футболчи. Биз у ҳақида билар эдик ва унинг жамоага келиши борасида узоқ вақт музокаралар олиб борганмиз. Бизда яна бир ўзбек бор, аммо у касал бўлган ва ҳали тузалмаган. Биз бу ўйинчиларни шунчаки кўрганимиз учун танламаймиз. Уни кузатдик. У ҳақида нафақат Беларуда, балки бутун Осиёда гапиришади. Бугун биз уни қандай совуққон ижрочи эканлигини кўрдик. Бундайлар балки бизнинг юртимизда йўқдир.

- У аниқ бутун мавсум давомида қоладими?

- Бизда шундай жамоа борки, эртага кимдир бу ерда қолмаслиги мумкин. Бизга бирор нарса берадиган одамлар йўқ. Вазиятдан ўзимиз чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Агар муносиб таклиф бўлса, кўп клубларни қизиқтириб қўйган Яхшибоев, Текло ва Маватулар кетишади. Бу борада ҳеч қандай хавотир йўқ. Изланамиз, ишлаймиз. Доим ҳаракатда бўлиш керак, - дейди Бельявский.

Эслатиб ўтамиз, кеча Беларусь чемпионатининг 1-турида "Энергетик-БГУ" сенсацион тарзда БАТЭ (3:1)ни мағлубиятга учратди ва Яхшибоев ушбу баҳсда дубль қайд этди.

Рейтинг: +71   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика