Бьелса АПЛга қайтиши мумкин
12 ноя 2022 16:30
Янгиликлар
Бьелса АПЛга қайтиши мумкин
Аргентиналик мутахассис Марсело Бьелса фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга.
"The Athletic" нашри хабарига кўра, унинг хизматларига "Борнмут" қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 67 ёшли мураббийнинг сўнгги иш жойи АПЛнинг яна бир вакили "Лидс" бўлган. "Товуслар" февраль ойида жамоанинг ёмон натижалари туфайли Бьелсани ишдан бўшатишган.
Ўтказилган 14 ўйиндан сўнг "Борнмут" 13 очкога эга ва АПЛ мусобақа жадвалида 17-ўринда бормоқда. "Қизил-қоралар" навбатдаги учрашувини ўз майдонида "Эвертон"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар