

Эслатиб ўтамиз, икки футболчи "уч шерлар"нинг марказий ҳудудида жуфтлик ҳосил қилади.
"Деклан Райс – мен жуда қадрлайдиган инсон. У – ақл бовар қилмас футболчи. Деклан ўз ишининг устаси ва дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири", – деди Беллингем.
Райс ва Беллингем келаси ёзда кўплаб топ-клубларнинг трансфер мақсадлари бўлади. Декланга "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Худди шу клублар Жуд билан шартнома имзоламоқчи, аммо бунинг учун улар "Реал", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" билан курашишлари керак.



