UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  8 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

Беллингем кейинги мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин Янгиликлар

Беллингем кейинги мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин

"Реал" ва Англия термаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем елкасидаги оғриқ сабабли жарроҳлик столига ётиши мумкин.

Агарда шундай бўлса, футболчи Ла Лига янги мавсум стартини ўтказиб юборади.

Ортга қолган мавсумнинг ҳал қилувчи қисмини Беллингем оғриқлар билан ўтказган. Елкасидаги муаммо унинг ўйинига ҳам таъсир қилмай қолмади. Бироқ англиялик Чемпионлар Лигаси финалида ёрдами тегишига ишонгани учун ҳам ўйнашда давом этди. Айнан шу сабабли у Европа чемпионатида ҳам иштирок этмоқчи.

Таъкидланишича, елкадаги оғриқлар ноябрь ойида бошланган ва вақт ўтгани сайин кучайиб борган. "Реал" футболчиси катта эҳтимол билан жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказишига тўғри келади. Беллингем бу ишни Европа чемпионатидан кейин амалга ошириши кутилмоқда. Тикланиш учун талаб қилинадиган тахминий давр уч ойни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Беллингем ортда қолган мавсум Чемпионлар Лигасининг энг ёхши ёш футболчиси ва Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика