Беллингем: “Келишилган ўйинда қатнашган ҳакамга Германиядаги асосий ўйинни топширяпсиз ва бундан нимани кутяпсиз?”
05 дек 2021 07:55
Янгиликлар
Беллингем: “Келишилган ўйинда қатнашган ҳакамга Германиядаги асосий ўйинни топширяпсиз ва бундан нимани кутяпсиз?”
“Боруссия Д” аъзоси Жуд Беллингем Бундеслиганинг 14-туридан ўрин олган “Бавария”га қарши (2:3) ўйиндан кейин учрашувда ҳакамлик қилган Феликс Цвайернинг ҳаракатларини танқид қилди.
“Фикримча, бу пенальти эмас. Хуммельс ҳатто тўпга ҳам қарамади, у футболчилар орасидан чиқиб кетишга ҳаракат қилди.
Ҳакамнинг мазкур ўйиндаги бошқа қарорларини ҳам кўриб чиқишингиз мумкин. Фаолияти давомида келишилган ўйинда қатнашган арбитрга Германиядаги асосий ўйинни беряпсиз. Бундан нимани кутяпсиз?”, деган Беллингем.
Гап шундаки, 2004 йил бош ҳакам ассистенти бўлиб ишлаган Феликс Цвайер “Вердер-2”га қарши ўйинда “Вупперталер” фойдасига баҳсли қарорлар чиқаргани учун маълум миқдорда пул олганди.
Фикрлар