Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"
23 окт 2025 16:42
Янгиликлар
Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"
Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган "Ювентус" билан ўйиндаги (1:0) ғалаба келтирувчи голи ҳақида фикр билдирди.
"Бу ажойиб туйғу, анчадан бери гол ура олмай келаётгандим. Бўш вақтим кўп эди ва мен бу лаҳзани яна Чемпионлар Лигасида — катта жамоага қарши ўйинда қилишни орзу қилаётгандим. Уйда ғалаба голини уриш — ақл бовар қилмайдиган нарса. Мен ўзимни қулай ҳис этдим, жуда қулай. Яхши ўйнаш муҳим эди ва ғалаба голим жамоага ёрдам берди", – деди 22 ёшли англиялик хавбек.
Беллингем 2025/26 йилги мавсум 7 ўйинда 1 та тўп киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар