UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  0 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  3 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  4 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  5 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  10 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас Янгиликлар

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас

Беларусь Кубоги 1/16 финал доирасидаги "Барановичи" — "Энергетик-БГУ" ўйини якунланди.

Мазкур баҳсни меҳмонлар сафида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчидан учтаси асосий таркибда ўйинни бошлашди — Абдихолиқов, Жумақулов ва Хусанов. Абдураҳмонов эса иккинчи бўлим бошида Жумақулов ўрнига майдонга тушди ҳамда иккинчи голга ассистлик қилди. Қайд этиш жоиз, Жумақулов биринчи бўлимнинг 24-дақиқасида огоҳлантирилишга ҳам улгурди. 

Учрашувдаги дастлабки гол узоқ кутилди. 88-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов меҳмонларни олдинга олиб чиқди, бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимлар давом этаётган бир паллада Гришенко муҳим гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди, 116-дақиқада эса дублга эришиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Сўнгги голга ҳам айнан Абдихолиқов голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" клуби мусобақанинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритди.

"Барановичи" — "Энергетик-БГУ" 1:3

Голлар: Абдухолиқов, 88 (0:1), Кипра, 90+1 (1:1), Гришенко, 103 (1:2), Гришенко, 116 (1:3)

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика