Беларусь чемпионатининг кетма-кет икки йилдаги энг яхши ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтмоқда
22 дек 2024 17:28
Янгиликлар
Беларусь чемпионатининг кетма-кет икки йилдаги энг яхши ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтмоқда
Беларусь терма жамоасининг 30 ёшли футболчиси Сергей Карпович яқин вақтларда "Навбаҳор" билан шартнома имзолайди.
Бу ҳақда Telegram'даги "Ухо" канали хабар бермоқда.
Карпович фаолияти давомида Беларуснинг бир қатор клублари, "Қайсар" (Қозоғистон) ва "Балтика" (Россия)да ўйнаган. У сўнгги бор Беларуснинг "Неман" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ҳимоячи 2020 йилдан бери Беларусь терма жамоасига чақирилади.
Ўйинчи Беларусь чемпионатида кетма-кет икки йил энг яхши ҳимоячи деб топилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар