

Беларусь айни дамда футбол бўйича миллий чемпионатини тўхтатмаган Европадаги ягона давлат бўлиб турибди. Чемпионатнинг илк турига жами 9574 мухлис ташриф буюрган. Бу ўртача ҳар бир баҳсга 1197 нафардан мухлис келганини билдиради.
Маълумот учун, 1-тур доирасида ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев “Энергетик БГУ” жамоаси сафида БАТЭга қарши майдонга тушиб, дублга эришди.



