UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  0 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

Бекзод Қодирқулов: "Танаффус фойдамизга ишлади" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Танаффус фойдамизга ишлади"

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Арал Самали" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ғалаба қозонишимиз осон кечгани йўқ. Барча чизиқларда йигитлар жипслашган ҳолда ҳаракат қилишди. Бир-бирларини қўллаб-қувватлашди. Бироқ 2:0дан сўнг бироз диққатни йўқотишди. Умуман олганда, бўшашишди. Шунинг ҳисобига охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўтган турда "Шўртан" билан кечган ўйиннинг видеолавҳаларини яхшилаб ўрганиб чиққандик. Шундан керакли хулосалар чиқарилди. Орада 20 кунлик танаффусда камчиликлар устида ишладик. Якуний зарбани йўллашда муаммоларимиз бор. Футболчиларимиз ёш, лекин тўғри йўлдамиз, деб ўйлайман. Ўйин бўйича "Арал Самали" иккинчи бўлимда яхшигина муаммо туғдира олди. 

Оралиқда 20 кунлик танаффус юзага келди. Бўш вақтда тайёргарлик кўриш учун имконият юзага келганди. Мана шу вақтда ҳимоячиларнинг ўзаро тушунишлари ва ҳужумни якунлаш борасида ишладик. Йигитларнинг жисмоний ҳолатини ҳам тиклаб олдик. Танаффусда "Динамо" билан ўртоқлик учрашуви орқали бугунги ўйинга ҳозирлик кўрдик. "Хоразм" билан ҳам ўйинга ғалаба учун борамиз.

Мухлисларсиз ўйин қандайдир зерикарлидек бўлмоқда. Улар футболчиларга янада куч ва шижоат беришади. Ҳужумларда кескинлик юзага келади. Ишқибозлар бизнинг 12-ўйинчимиз ҳисобланади", – дейди Бекзод Қодирқулов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика