UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  6 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  4 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  13 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Хоразм" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўринда айтишим мумкин, бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳужум ташкил қилишда камчиликларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимда бир ёки иккита вазият ярата олдик холос. Рақибларда иккита вазият юзага келганди, улар иккисидан ҳам фойдаланиб кетишди. Бу йигитларга руҳан таъсир кўрсатди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик, ўйинимиз кучайди. Ҳужумларни ташкил эта бошладик, лекин якунловчи зарбаларда хатоликларга йўқ қўйдик. Мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз.

"Хоразм" яхши жамоа, улар билан 3 марта ўйнадик, уйда дуранг, сафарда мағлубият ва яна уйда мағлуб бўлдик. Бу жамоа биз учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяпти. Хато ва камчиликлардан хулоса чиқарамиз. 

- Сафардаги мағлубиятдан сўнг бугун бу жамоага қарши қандай ўзгаришларни амалга оширгандингиз?

- Ўша ўйиндан фарқли равишда бугун қанотларда ўзгаришларга қўл урдик. Бошқа йигитларга ҳам ўйнашга имкон бердик, улар бугун майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Иккинчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдалана олганимизда ўйин камида дуранг натижага мос бўлганди. Хатолар туфайли ютқаздик деб ўйлайман. Футболда омаднинг ўрни ҳам муҳим ҳисобланади. 

- Про-лигада ҳеч бир жамоа қуйи лигага тушиб кетмаслиги аниқ бўлди. Шундай вазиятда жамоага қандай мотивация бериш мумкин?

- Биринчидан ҳар бир футболчи профессионал бўлиши керак. Ўз ишига жиддий ёндашиш керак. Ўрин ололмаганимиз ёки тушиб кетмаганимизга эътибор қаратмасдан охиригача футбол ўйнаш керак. Мотивация қандай, ҳозирдан кейинги мавсумга тайёргарликни ўйлашимиз ва биринчи ўринда мухлислар учун ўйнашимиз керак. Сафар ўйинларида ҳам максимал ишлашимиз керак. Ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика