UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"  0 22:30БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида рақиб дарвозасига 10та тўп киритди, Ғаниев эса...  1 22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  10 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  9 22:01Флик "Барселона"га "Бавария" ўйинчисини олиб келмоқчи  3 21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  54 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  183 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  3 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  1 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  15 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9

Бекзод Қодирқулов: "Файсал Траоре тикланиш жараёнида" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Файсал Траоре тикланиш жараёнида"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бекзод Қодирқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқишгани кўриниб турди. Бугун омадимиз келиб биринчи бўлимда гол киритдик. Бу гол йигитларга руҳий томонлама ўзларига келишларига сабаб бўлди. Ўйин охиригача шу темпни ушлаб турдик. "Бухоро" жамоасида ҳам гол киритиш учун вазиятлар бўлди. Бугун жамоамиз йигитлари ҳимояда ишончли ўйнашди, улар ғалабага ҳақли эдилар.

- "Насаф"дан ижарага олинган Файсал Траоре жароҳат сабаб майдонга тушмади. Шу ҳақида фикрингиз?

- Тўғри, Файсал Траореда жароҳат бор эди. Ҳозирда у тикланиш жараёнини ўтказаяпти. Насиб бўлса навбатдаги ўйинларда тайёр бўлади деган умиддаман.

- Навбатдаги турда "Олимпик" жамоаси билан ўйнайсизлар. Бу жамоа ҳақида фикрингиз?


- 16 апрель куни сафарда "Олимпик" жамоаси билан ўйнаймиз. Ёшлардан шаклланган яхши жамоа. Биз улар ҳақида ўрганиб чиқдик, олдинда яна 5 кун вақтимиз бор. Бу жамоани ўрганамиз ва таҳлил қиламиз албатта.

- Кейинги ўйинда бугун ўйнаган таркибга ўзгартириш киртилиши мумкинми?


- Рақибдан келиб чиқиб ўзгаришлар қилишимиз мумкин. Бир ёки икки футболчини ўзгартирармиз, лекин ундай кўп ўзгаришлар бўлмайди. Қисқа муддатда, яъни 5 кундан кейин ўйинимиз бор. Бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди, тўғри хатоларимиз ҳам йўқ эмас. Кўриб таҳлил қиламиз, насиб бўлса навбатдаги ўйинга яхши таркиб тайёрлаймиз.

- Шахсий фикримча, бугунги ўйинда дарвозабон ва ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев жамоада энг яхшилардан бўлишди. Сизда қайси футболчилар ижобий таасурот қолдиришди?

- Тўғри улар маҳоратли ва тажрибали футболчилар. Бугун асосий таркибда тушган ва захирадан ўйинга қўшилган ҳамма футболчилар яхши ўйин кўрсатишди.

"Бухоро" жамоасида эса Давронбек Исақов яхши ўйнади. Шунингдек тажрибали Шавкат Саломовнинг узатмалари ҳам хавфли чиқди. Жамоанинг тажрибали футболчилари ҳам яхши ўйнади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика