UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  507 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  9 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  15 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

"Металлург" ФК нима учун "Навбаҳор" билан ўйин қолдирилгани борасида тушунтириш берди Янгиликлар

"Металлург" ФК нима учун "Навбаҳор" билан ўйин қолдирилгани борасида тушунтириш берди

Теглар :  Металлург
"Металлург" ФК матбуот хизмати 1-тур ўйини нима учун қолдирилгани борасида расмий баёнот берди.


Футбол миллионлар ўйини деган ибора бугун пайдо бўлмади. У йиллар давомида синовдан ўтиб, тасдиғини топгач оммалашган. Зеро, мухлисларсиз, томошабинларсиз футбол учрашувларини тасаввур этиб бўлмайди. Бугундан эътиборан мамлакатимиз стадионлари яна ўз бағрига миллионлар ўйини шайдоларини чорлайди. Янгиланган чемпионат – Суперлига ўйинлари старт олади. Мавсумни Навоийда “Қизиқум” ва “Локомотив” жамоалари баҳси бошлаб берса, байрам Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида давом этади. “Нефтчи” – “Насаф” ўйинни ҳам мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тортиқ этишига шубҳа йўқ. 2 мартда янги мавсум тантаналари пойтахтга – “Пахтакор” марказий стадионига кўчади. Шанба куни Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида чемпионат ўйинлари давом эттирилса, Бекобод шаҳримизга катта футбол ҳавоси якшанба – дам олиш куни етиб келади.

Бекобод аҳлининг асосий кўнгил очар масканларидан бири бу – “Металлург” стадионидир. Ўзбекистон металлургия комбинатининг фидойи ишчилари ҳамда шаҳар аҳли “Металлург” жамоасининг турдан-турга, уй учрашувларини интизорлик билан кутиб яшашади. Футбол учрашувлари Бекободда ҳақиқий байрамга айланиб кетади. Эркаклар жамоамиз ташқари беш йилдан буён мамлакат чемпионатларида совринсиз қолмаётган, сўнгги мавсумда “олтин дубл”га эришган “Металлург-вумен” иштирокидаги ўйинларда ҳам томошабинлар стадионни тўлдириб ўтиришади. Бир сўз билан айтганда футбол – бекободликларнинг дам олиш дастури, овунчоғи десак муболаға бўлмайди.

Бу йил Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси Суперлига иштирокчиларига талабларни кучайтирганлигидан барчангиз яхши хабардорсиз. Бу талабларни бажариш йўлида “Металлург” стадионида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари қайтадан қуриб фойдаланишга топширилди. Барча керакли зарур жиҳозлар билан таъминланди. Ўз навбатида ҳакамлар, назоратчи ҳакамлар хоналари, учрашув комиссари учун алоҳида хоналар мавсумга шай ҳолатга келтириб қўйилди. Бундан ташқари матбуот анжумани ўтказиш зали, допинг назоратидан ўтиш хоналари ҳам талаблар асосида таъмирланди, керакли жиҳозлар билан таъминланди. ВИП, СИП трибуналарини, имконияти чекланган мухлислар учун махсус жойлар талаблар даражасига келтирилди. Стадионнинг барча трибуналари жорий таъмирдан чиқарилди ҳамда мухлисларга барча шарт-шароитлар яратиб қўйилди. Учрашув куни томошабинларнинг мириқиб футбол томоша қилишларидан ташқари ўйин пайтида тановул қилишлари учун озиқ-овқат, салқин ичимликлар савдоси йўлга қўйилди. Хуллас, бир сўз билан айтганда Бекобод катта футболни интизорлик билан кутаяпти ва мавсумни қабул қилишга шай.
 
“Металлург” иштирокидаги учрашувларни томоша қилиш учун стадионга асосан Ўзбекистон металлургия комбинатиходимлари ташриф буюришади ва севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришади.

Ўзбекистон металлургия комбинати раҳбарияти Ўзбекистон футбол Ассоциациясидан мухлисларнинг илтимосларидан келиб чиққан ҳолда “Металлург” – “Навбаҳор” учрашувини дам олиш кунига кўчиришга рухсат сўради. Мақсад комбинат ишчилари дам олиш куни бўлган якшанба куни ўз оила аъзолари билан стадионга келиб, севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашни таъминлашдан иборат.
 
ПФЛ мухлислар мурожаатларини инобатга олиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида истисно тариқасида бу чемпионатнинг очилиш ўйини эканини инобатга олиб, фақат бир мартага Бекобод аҳлини футбол байрамидан бебаҳра қолдирмаслик учун ўйинни 4 март куни, соат 15:30 га кўчирди. ЎФА 1-вице-президенти ўз нутқларида кўп марта футбол халқ учун, мухлислар учун эканлигини таъкидлаб, мухлисларга маъқул келадиган ҳар қандай ўзгаришларни амалга оширишга тайёр эканини айтиб ўтганди.

Мана шундай вазиятда бўлиб ўтаётган ўзгаришлардан фақат салбий ҳолатларни кўрсатиб, "тирноқ ичидан кир қидириш"дан ким манфаатдор?

Ўз ўрнида турли интернет нашлар, сайтлар ПФЛ ва клубларни ёмонотлиқ қилгандан кўра, мухлисларни кўпроқ стадионларга қайтариш йўлида биргаликда ҳаракат қилишгани афзал эмасми?

Бекободликлар ҳам ПФЛнинг талабларига буйсунади ва ҳурмат қилади. Биз барча дўстларимизни, ҳақиқий футбол мухлисларини Бекобод шаҳрида, футбол ўйинларида кутиб қоламиз. Келинг, бизнинг қувончимизга Сиз ҳам шерик бўлинг, Сизнинг ҳам яхши кунларингизда бирга бўлайлик!
 

"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: -45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика