Беҳзод Шамсиев: "Бизнинг асосий мақсадимиз - бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш"
28 май 2021 23:14
Янгиликлар
Беҳзод Шамсиев: "Бизнинг асосий мақсадимиз - бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш"
"Авваламбор, Валерий Лобановский хотира турниридаги ғолиблик билан барча юртдошларимизни табриклайман.Мусобақа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, ташкилотчилик ажойиб тарзда ташкил этилди. Барча шароитлар яратилиб берилди. Бугуни баҳсда жуда ҳам кескин бўлди. Украинага ғалаба керак эди ва улар шунга яраша майдонга тушишди. Бироқ биз уларга қарши ажойиб тарзда ҳаракат қилиб, ғалабани қўлга киритдик, Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини яхшилаб бажаришга ҳаракат қилдик деб ўйлайман.
Мусобақада иштирок этган ҳар икки жамоа: Озарбайжон ва Украина ҳам Евро ҳавосини олган термалар ҳисобланади. Уларга қарши биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Озарбайжонга қарши баҳсда кўплаб яхши имкониятларга эга бўлдик, Менимча, уларга қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик деб ўйлайман. Имкониятлардан яхши фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди. Украина мезбон бўлиб ҳаракат қилди ва улар мухлислар қаршисида яхшироқ ҳаракат қилишга интилишди. Бироқ кўзланган мақсадга эриша олишмади. Шуни қўрқмасдан айтишим мумкинки, бизнинг терма жамоа бемалол Европа жамоаларга қарши тенгма-тенг ўйин кўрсатишлари мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз, бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш",- деб фикрини якунлади Беҳзод Шамсиев.
Фикрлар