Байрам туфайли Дибала, Маккенни ва Артур Турин дербисини ўтказиб юборади
02 апр 2021 21:19
Янгиликлар
Байрам туфайли Дибала, Маккенни ва Артур Турин дербисини ўтказиб юборади
"Ювентус" устози Андреа Пирло А Серия 29-тур доирасида "Торино"га қарши учрашув қайдномасига Пауло Дибала, Уэстон Маккенни ва Артур каби футболчилар киритилмаслигини маълум қилди.
Барчасига бу футболчилар антикоронавирус қайдномасини бузиб, 20 нафар инсон иштирок этган байрамда қатнашганлари сабаб бўлди.
"Бир неча кун олдин бўлган тадбирда иштирок этган футболчилар "Торино"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақида гаплашиб бўлдик, энди бор эътиборни дербига қаратсак.
Эртага қандай жамоага қарши ўйнашимизни тушуниб турибмиз. "Торино" бизга қарши ўйинда ўзгача иштиёқ билан ҳаракат қилади. Бу беллашувга пухта тайёргарлик кўришимиз жуда муҳим", – деди Пирло.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар