"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
05 авг 18:57
Янгиликлар
"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Леверкузенликлар Жоэль Матипни Жонатан Тага ўринбосар сифатида кўрмоқда.
"Байер" "Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жоэль Матипга қизиқмоқда, деб хабар берди "Sky Sport" мухбири Флориан Плеттенберг.
Хабар қилинишича, "қора-қизиллар" жамоани тарк этиши мумкин бўлган Жонатан Та ўрнига 32 ёшли Матип номзодига тўхталган. Матип ҳам Леверкузеннинг "Байер" клубига ўтишга қарши эмас.
Ҳозирда клуб ва футболчи ўртасидаги музокаралар давом этмоқда – камида икки йиллик шартнома муҳокама қилинмоқда. Камерунлик футболчи ўтган мавсум охирида "Ливерпул"ни тарк этию, эркин агентга айланган.
Жоэль Матип ўтган мавсум "Ливерпуль" сафида 14 та ўйинда майдонга тушганди.
Фикрлар