UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  9 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  10 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  14 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Бахтиёр Сатторов: «Шердор»нинг мақсади имкон қадар Суперлигага чиқиш» Янгиликлар

Бахтиёр Сатторов: «Шердор»нинг мақсади имкон қадар Суперлигага чиқиш»

Ўзбекистон Кубоги 1/32 финали доирасида Про-Лига аъзоси “Шердор” жамоаси Самарқандда Бухоронинг “Лабса” клуби билан дуранг – 1:1 ҳисобини қайд этиб, пенальтилар сериясида 7:6 натижаси билан кубокнинг 1/16 финал қисмига йўл олди.

Учрашувдан сўнг “Шердор” клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Барча самарқандлик мухлисларни янги мавсумнинг бошланиши ва бугунги қийин ва томошабоп ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз. Биласиз, “Шердор” жамоамизнинг Про-Лигага иштирок этиши маълум бўлганига бир ҳафтадан кўпроқ бўлди. Бунгача эса бизнинг 4 ой давомида Про-Лигада тўп суриш умидида қилган меҳнатларимиз зоя кетмади. Бугунги 120 дақиқалик кубок ўйини камчиликларимизни ҳам кўрсатди, таркибимиз янги мавсумга 90 фоиз тайёр, фақат жисмоний жиҳатдан иш олиб боришимиз керак. Асосийси мавсумни кўтаринки руҳда бошлай олдик. Энди Про-Лига 1-тур ўйинига ҳам пухта тайёргарликни давом эттирамиз.

- “Шердор” бугунги пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрганмиди?

- Очиғини айтсам, 11 метрлик зарбаларга алоҳида тайёргарлик кўрмагандик. Сабаби ўйин тақдирини асосий вақтда ҳал этишимиз керак эди.

- “Шердор” сингари “Лабса” ҳам Про-Лигада илк бор иштирок этади. Ўйиндан олдин бу жамоани ўрганишга улгурганмидингиз?

- Рақиб жамоанинг “Машъал” билан назорат баҳсидаги таркибини, ўйин услубини имкон қадар матбуот хизматимизнинг маълумотлари асосида ўрганишга интилгандик. “Лабса” жамоаси ҳурматга сазовор рақиб. Таркибида ёш ва тажрибали футболчилар бор экан.

- “Шердор”нинг бу йилги мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

- Энг асосий вазифамиз самарқандлик ёш футболчиларни тарбиялаб, уларга имконият бериб, футболчиларни янги даражага олиб чиқиш ҳамда имкон қадар Суперлига баҳсларига йўлланма олишдир. Буни қанчалик амалга оширишимизни вақт кўрсатади. Клубимиз раҳбарияти биздан келажакда барқарор, ҳар йили яхши футболчиларни етказиб берадиган жамоа яратишимиз талабини қўйган. Кубокда бўлгани каби, Про-Лига ўйинларига ҳам маҳаллий футболчиларимиз билан курашиб, мухлисларни хурсанд этишга бел боғлаганмиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика