UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  0 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  2 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  12 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   10 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5

Бахтиёр Маметов: “Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон” Янгиликлар

Бахтиёр Маметов: “Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Ханой шаҳридаги "Май Дин" стадионида Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасида Вьетнамга қарши майдонга тушади.
Мухбиримиз Камолиддин Алимов айни пайтда Ханойда бўлиб турган терма жамоамиз матбуот котиби Бахтиёр Маметовдан қисқа интервью олди.

"Ўйинга тайёргарлик анча яхши бўлди. Лекин, Вьетнамга учиб келишимиз осон кечмади. Умумий олганда, Тошкентдан Сеул орқали Ханоига етиб олишимиз учун 14 соат кетди. Шу боис, мураббийлар штаби йигитлар ўзларига келиб олишлари учун уларга дам беришди. Ханоидаги илк кунимизда машғулот узоқ давом этмади. Унда ҳамманинг кайфияти аъло даражада эди. Барча Шавкат Саломовни туғилган куни билан табриклади. Миржалол Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақида айтилган гаплар ёлғон. Миржалол Қўшоқовичдан ҳеч ким интервью сўрамади. Аксинча, Рустам Акрамовдан сўрашганди, терма жамоамиз техник директори интервью берди. Маҳаллий  матбуотнинг ўйинга бўлган қизиқиши жуда баланд. Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида 20дан ортиқ журналист қатнашди. Терма жамоамиз делегацияси Ханойнинг қоқ марказида яшаяпти. Беш юлдузли меҳмонхона стадиондан 5 дақиқалик йўлда жойлашган. Кўчаларда ўйин билан боғлиқ афишалар, банерлар етарли. Бир сўз билан айтганда, эртага "Май Дин" стадиони мухлислар билан тўлиши кутиляпти. Хуллас, ҳаммаси жойида ва жамоа ўйинга тайёр".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика