UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  24 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  81 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб Янгиликлар

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб

Мен янгиерлик Бахтиёр Давлатовнинг ўйинларини кўрган эмасман. Фақат ўз даврининг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлганини биламан холос.
“Машъал” футбол клубига энди ишга кирган кезларим Бахтиёр ака аллақачон футболчилик фаолиятини тугатиб, “Машъал”нинг Тошкентдаги маъмури сифатида фаолият юритиб келаётганди. Шу-шу Муборакда иш бошлаганимдан сўнг Бахтиёр Давлатов билан танишдим.

Бахтиёр ака ҳаётда анча очиқкўнгил, софдил одам эди. У киши орамиздан анча эрта кетди. Ҳаёт бўлганида 44 ёшни қарши олган бўларди. У кишининг енгил машинасида бир-икки марта Янгиерга бориб келганимизни жуда яхши эслайман. Йўл бўйи фақат футбол ҳақида гаплашиб кетардик. Бахтиёр ака футболни жуда яхши тушунар, мулоҳазалари ҳам анча ўткир эди. Ўзи ҳам ҳужумчи бўлгани учун бўлса керак, ҳозирги ҳужумчилардан жуда кўп нолирди. Олий лигамизда ҳар ўйинда гол урадиган ҳужумчилар камайиб кетди дерди.

Бахтиёр ака машинани тез ҳайдашни яхши кўрарди. Радар бўлмаган жойларда “Epica”ни учириб кетарди. Ахир ўзи ҳам тезкор ҳужумчи бўлган экан-да. Бахтиёр Давлатовнинг вафот этганини эшитиб тўғриси карахт аҳволга тушиб қолдим. Тўғри, унинг соғлиги безовта қилаётгани ҳақида эшитгандим. Бундан икки-уч йилча олдин операция ҳам бўлганди. Бахтиёр ака ўша операциядан кейин анча эҳтиёткор бўлиб қолганди. Режимга қаттиқ амал қиларди. Бундай ўйлаб қарасам, у киши билан охирги бор кўришганимизга ҳам анча бўлибди.

Ўз даврининг ёрқин ҳужумчиларидан бири Бахтиёр Давлатов энди орамизда йўқ. Тўпурар ҳужумчи жуда кўпчилик билан яқин муносабатда эди. Айниқса, “Машъал” футбол мактабида болалар мураббийи бўлиб ишлаётган Вали Келдиев билан жуда қалин алоқада эди. Барча Давлатовлар сингари Бахтиёр ака ҳам бошқаларни ҳурмат қиладиган инсон эди. Ўтган йилнинг ёзида “Машъал” Тошкентда “Металлург” билан ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Фотоархивимга қараб қуйидаги суратни топиб олдим. Ўша ўйинни кўриш учун Бахтиёр Давлатов ҳам келган экан. Ҳаёт – нақадар бешафқат, Сиз суратда кўриб турган Шамил Толипов билан Бахтиёр Давлатов (сариқ формада) яқин-яқингача орамизда эдилар. Афсуски, улар энди йўқ. Жойлари жаннатда бўлсин.
 

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика