UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  14 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  7

Бахтиёр Давлатов хотира турнири - "Насаф-2003" ғолиб, "Шўртан-2003" учинчи ўрин соҳиби Янгиликлар

Бахтиёр Давлатов хотира турнири - "Насаф-2003" ғолиб, "Шўртан-2003" учинчи ўрин соҳиби

Янгиер шаҳрида бир ҳафта давом этган Бахтиёр Давлатов хотира турнири ҳозиргина ўз ниҳоясига етди.

Ташкилотчилар томонидан кўтаринки руҳда  ўтган мусобақа барча иштирокчиларда илиқ таасурот қолдирди.

Мусобақа бош соврини  учун “Насаф-2003”-“Янгиер” жамоалари ўртасида кечган финал учрашувида тулиқ устунлик “Насаф-2003” жамоаси томонида бўлди. Мусобақа давомида кетма-кет ғалаба нашидасини сўрган воҳалик ёш иқтидор эгалари финал баҳсида  ҳам зафарли юришини давом эттиришди. Кескин ва муросасиз учрашувда “насафчилар”  уч голларига Муҳаммад Абдумаликов, Жавоҳир Аббосов, Шаҳзод Аъзамовлар муаллифлик қилишди.

Финал учрашуви:  “Насаф-2003”-“Янгиер” 3:1

Айтиш жоизки, Ўзбек футболига  Жамол Отақулов, Зафар Палвонов, Умар Эшмуродов, Олим Каримов,(Шўртан) Бобир Абдуҳолиқов, Азиз Ғаниев, Ислом Рашидҳонов (Насаф) Отабек Шукуров(Бунёдкор) каби  исьтедодли футболчиларни етказиб бераётган футбол фабрикаси бўлмиш  “Насаф” футбол мактабида ёш футболчиларга  футболнинг сир-асрорларидан таълим бераётган тажрибали  мураббийлар Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматуллаев бўлажак чемпионлар билан навбатдаги ютуқни қўлга киритишди.  

“Насаф-2003” жамоасининг турнирдаги барча учрашувлардаги натижалари:
“Насаф-2003” – Чимкент (Қозоқистон) 8-1
“Насаф-2003” – Наманган  Футбол интернати (Наманган) 6-3
“Насаф-2003” –“Шўртан-2003”  (Ғузор) 5-0
“Насаф-2003” –“Гулистон”  (Сирдарё) 7:3
“Насаф-2003”-“Янгиер” 3:1


Самад Раҳимов мураббийлигидаги ғузорлик ёш футболчилар ҳам турнирни юқори савияда бошлашди. “Шўртан-2003” жамоаси беш учрашувда тўрттасида ғалаба қозониб, фақат биргина кичик воҳа дербисида  йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.
Турнирнинг  учинчи ўрин учун кечган баҳсда жиззахлик тенгдошлари устидан 2:1 ҳисобида устун келишди. Ғузорликлар икки голларига Аббос Бердиев, Адҳам Мажидов муаллифлик қилишди.
“Шўртан-2003” жамоаси ҳужумчиси Аббос Бердиев турнирнинг “Энг яхши ҳужумчиси” номинациясига ташкилотчилар томонидан муносиб деб топилди.
Мусобақа якунида  ташкилотчилар ва Давлатовлар оиласи томонидан кубок, медал, дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.   

“Шўртан-2003” – Чимкент (Қозоқистон) 6-1
“Шўртан-2003” – Наманган  Футбол интернати (Наманган) 2-1
“Шўртан-2003” –“Насаф-2003”  (Ғузор) 0-5
“Шўртан-2003” –“Гулистон”  (Сирдарё) 4-1
“Шўртан-2003”-“Жиззах” (Жиззах) 2-1




Фаҳриддин Чориев   

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика