Бахтиёр Бобоев: "Ёшларимиз кейинги йил янада кучли ўйнашади"
04 ноя 2015 16:29
Янгиликлар
Бахтиёр Бобоев: "Ёшларимиз кейинги йил янада кучли ўйнашади"
"Ўйинни яхши бошлаган эдик, биринчи бўлимда қатор вазиятлар яратдик. Лекин атиги битта гол урдик, - дейди Бобоев.
Иккинчи бўлимда ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Голларга тортадиган вазиятлар содир этдик, аммо фақат битта гол урдик. Мавсум охири бўлгани учун йигитларда чарчоқ аломатлари сезилмоқда. Бугунги ўйиндан қониқмадим, лекин натижа мени қониқтирди.
Мавсум бошида чемпион бўлиш очлда яхши иштирок этиш вазифаси қўйилганди. Таркибимизда кўплаб ёшлар бор, улар кейинги мавсумда янада яхшироқ ўйнашади. Бунга ишонаман. ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритдик, бу энг муҳими.
Бош мураббий лавозимига фақат Игорь Шквирин эмас, Миржалол Қосимовнинг ҳам номзодини кўриб чиқаяпмиз. Мавсум тугагач бу нарса обдон кўриб чиқилади. Хорижлик мураббийлар ҳам номзодлар орасида бор. Ҳали бир тўхтамга келганимиз йўқ.
Бу йил келишилган ўйинлар сони камайди, бунга барчамиз биргалашиб кураш олиб боришимиз шарт, - дейди Бобоев.
Фикрлар