UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   13 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  9 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  18 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13

Бахтиёр Бобоев: "Футболда селекция доимо ҳаракатда" Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: "Футболда селекция доимо ҳаракатда"

“Бунёдкор” ФКни тақдирлаш маросими ўтказилган кечада “Ўзбекнефтегаз” МХК раиси томонидан янги мавсумда клуб олдига Осиё Чемпионлар лигасида зафар қучиш вазифаси белгиланганлиги айтиб ўтилди.
Очиғини айтганда, вазифа оддий эмас. Уни бажариш учун клубнинг ҳар бир бўғинида катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш лозим. Мухлислар томонидан Осиё Чемпионлар лигаси бош соврини учун қандай таркиб ҳаракат қилади, чемпион футболчилардан кимлар жамоада қолади, янгилар таклиф этиладими каби саволлар кўп бўлмоқда. Шундай саволларга жавоб олиш учун “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Бахтиёр Бобоевга мурожаат этдик.

- Аввало, клуб учун муваффақиятли ўтган 2013 йилги мавсум якуни билан табрикламоқчиман.

- Раҳмат! Ҳақиқатдан ҳам бу йил биз учун олтин мавсум бўлди. Бунда коллективимиздаги барчанинг ҳиссаси бор: футболчи ва мураббийлар, жамоа маъмурлари ва клуб ходимлари, мухлислар ва ҳомийларимиз. Якунланган омадли мавсумда муваффақиятларимизга ўз ҳиссаларини қўшган барча-барчага алоҳида ташаккур изҳор қиламан.

- Барчага маълумки, чемпионликка эришишдан кўра уни сақлаб қолиш мураккаброқ. “Бунёдкор” олдида энди ички мусобақаларда ғолиб чиқишдан ташқари, Осиё Чемпионлар лигасида зафар қучиш ва шу орқали клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш вазифаси белгиланди. Клуб бунга қандай эришмоқчи?
- Ҳукуматимиз раҳбарларининг эътибори, қўллаб-қувватлаши ва ҳомийларимиз ёрдами натижасида “Бунёдкор” энг сўнгги талабларга жавоб берадиган инфратузилмага эга бўлди. Стадион, клуб қароргоҳи, футбол мактаби ва ходимлар таснифи борасида яхши шароитларга эгамиз. Барчамиз белгиланган вазифа сари ишлашда давом этамиз.

- Олтин мавсум энди тарихда қолди. Жамоа таркиби қай даражада ўзгаради?
- Жамоамиз сафида муваффақиятли тўп тепган футболчиларга бошқа клублардан таклифлар тушди. Баъзи футболчиларнинг шартномалари якунига етди ва улар эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиб кетишлари мумкин. Биз ҳар доим футболчилар хоҳишини биринчи ўринга қўйиб, уларнинг кейинги фаолияти омадли чиқса биз бундан хурсанд бўламиз. Жамоамиз ғалабаларига шерик бўлган барча футболчилардан миннатдормиз. Бироқ футболда абадий битта таркиб бўлмайди.

- Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов ва бошқа футболчилар “Бунёдкор”дан “Локомотив”га ўтишди, деган маълумотлар пайдо бўлди. Бу хабарлар қанчалик даражада аниқ?
- Сиз санаб ўтган футболчилар билан 2013 йилни охирига қадар шартномамиз бор. Шундай экан улар бугунги кунда расман “Бунёдкор” аъзолари. Бироқ ушбу футболчилар бошқа жамоага ўтишлари мумкин. Бу оддий ҳолат.

- 2013 йилги чемпионат тўпурари Олександр Пишур билан янги шартнома имзолаш музокараси якунландими?
- Жамоамизга олтин медаллар топширилган оқшомда Саша билан бир тўхтамга келишиб олдик ва у янги йилда ҳам “Бунёдкор” сафида тўп тепади.

- Клуб олдига қўйилган вазифани бажариш учун жамоага янги футболчилар жалб этилиши керак. Таркиб кучайтириладими?

- Албатта. Аввало ўзимиздаги ёшларга эътибор қаратиб, уларни асосий жамоага тайёрлашимиз керак. Шунингдек, Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов, Алибобо Раҳматуллаев ва бошқа ёшларимиздан ёрқин ўйинлар кутиб қоламиз. Футболда селекция йил давомида тўхтамайди. Мутахассисларимиз бизга фойдаси тегиши мумкин бўлган футболчиларни кузатишди. Шунингдек, жамоамиз билан оғзаки келишуви бўлган футбол агентлари билан ҳам иш олиб боряпмиз. Мавсумолди йиғинларда мураббийлар штаби бир қанча футболчилардан кўчдан кечиришади. “Бунёдкор” талабига жавоб берганлар билан шартномалар имзолаймиз. Клуб олдига қўйилган вазифани бажара оладиган таркиб йиғамиз.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика