UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  0 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  10 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  9 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  12 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Бахтиёр Бобоев: “Ал-Жайиш” билан баҳсда ижобий натижага умид қиламиз” Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: “Ал-Жайиш” билан баҳсда ижобий натижага умид қиламиз”

Маълумки, бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2017 йилги ОЧЛ баҳсларига қуръа ташланди.

Маросимда “плей-офф”да куч синашадиган жуфтликлар номлари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, “Бунёдкор” гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун 7 февраль куни Қатарнинг “Ал-Жайиш” клуби билан сафарда куч синашади.

Қуръа маросимидан сўнг “Бунёдкор” ФК бош директори Бахтиёр Бобоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Ал-Жайиш” бизга яхши таниш. Жамоа таркибида бизнинг тарбияланувчимиз Сардор Рашидов тўп тепмоқда. Шу боисдан ҳам “Ал-Жайиш” ўйинларини мунтазам кузатиб борамиз. Қатарликларга қарши аввал ҳам тўқнаш келганмиз. Рақиб кучли, шу боисдан ҳам ўз чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. “Бунёдкор”да ҳам халқаро тажрибалир йилдан-йилга ортиб бораётган, шижоати кучли бўлган ёшлар ҳаракат қилишмоқда. Бундан аввалги иккита мавсумда ҳам “Бунёдкор” курашга “плей-офф”дан қўшилиб, гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди. Одимизда турган ушбу баҳсга муносиб тайёргарлик олиб борамиз. Умид қиламанки, гуруҳ босичида иштирок этиш анъанамизни давом эттирган ҳолда аввалги мавсумлардагидан яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - дейди Бахтиёр Бобоев.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика