UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  2 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  11 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  15 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0

Бахтиёр Бобоев: "Бунёдкор" янги мавсумда ёшлар билан катта натижага эришади" Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: "Бунёдкор" янги мавсумда ёшлар билан катта натижага эришади"

Теглар :  Бунёдкор
Бугун "Бунёдкор" клуби 2016 йилги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди.

"Янги мавсумга 14 декабрдан буён тайёргарлик олиб бордик. Янги йилга қадар 3та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Январь ойи бошида Дубайда 25 нафар футболчи билан йиғин ўтказдик. БААда 6та ўртоқлик ўйинини ўтказдик. Бир қатор кучли клубларга қарши баҳслар бўлди. Россия премьер-лигаси клубларига қарши муносиб ўйнадик. Янги футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. "Бунёдкор"нинг мақсади ўзгармайди. Таркибда рақобат анча кучли, битта жойга 3 хатто 4 нафардан футболчи бор. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Таркибимиздаги ёшлар билан насиб қилса бу йил катта натижаларга эришамиз", - дейди Бахтиёр Бобоев.

"Александр Алемпиевични кўпчилик "Олмалиқ"даги ўйини орқали танийди. У марказий ярим ҳимоядаги камчиликларимизни ёпиши керак. Умид қиламанки, бу легионер футболчи мухлисларимизнинг ёқимтойига айланади".

"Санжар Қодирқулов кўпчилик учун янги ном эмас. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган. Ўтган йил биринчи лигадаги жамоамизда ўйнади. Ярим йил "Обод" клубига ижарга бердик, у жамоа билан олий лигага чиқишга муваффақ бўлди. У "Анжи"га гол урди, Жанубий Кореянинг "Чонбук" клубига қарши баҳсда Санжар шедевр гол уришга муваффақ бўлди".


"Дилшод Аҳмадалиев қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Икки йил давомида "Обод"да ижарада ўйнади. Ундан умидимиз жуда катта. Акмал Шораҳмедовга муносиб рақобат туғдиришга қодир футболчи".

"Шаҳзодбек Нурматовни деярли барчангиз танисангиз керак. Уни футболчи ҳам, инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан. "Металлург"даги ўйинлари орқали барчанинг ёқимтойига айланиб улгурган. Терма жамоада ҳам ўйнаган. Нурматов бу йил тўпурар бўлиш салоҳиятига эга".

"Жавлон Мирабдуллаевни ҳам кўпчилик таниса керак. Ўзимизнинг ўйинчи. Ўсмирлар терма жамоаси билан Мексикада ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган. Уни ҳимояда мустаҳкам ўйнай олишига ишонамиз. Тажрибали шериклари билан тезда чиқишиб кетди".

"Баҳодир Насимов бир нечта хориж клубларида ўйнади. У бир ой ичида жамоага қўшилиб кетди. Тажрибали ҳужумчи жамоамиз сафида кўплаб голлар уришига ишонаман. Насиб қилса Насимов бизда ўйнаб яна хориж клубига ўтиши мумкин. Агар чет элдан яхши таклиф бўлса ҳеч қайси футболчини ушлаб қолмаймиз. Унга омад тилаймиз", - дейди Бахтиёр Бобоев.

"Жамоа натижаларига мен жавоб бераман. Мураббийлар штабида Сергей Лушан, Муҳиддин Ортиқов, Августин Чирица ишлайди. Дарвозабонлар мураббийи сифатида Павел Бугало фаолият олиб боради. Бугалони ўйновчи мураббий сифатида рўйхатдан ўтказганмиз. Келажакда у ажойиб мураббий бўлиб етишиши мумкин".


-  "Чонбук" билан ўйиндаги голларни кўриб чиқдим. Ўша кун 3та вазиятда дарвозабон голдан қутқариши мумкин эди. Дарвозабонлардан кўнглингиз тўқми?

- Дарвозабонларнинг ҳозирги тайёргарлигига 3 баҳо қўйган бўлардим. Таркибимизда Павел Бугалов, Мурод Зуҳуров, Акбар Тўраев ва Абдукарим Муҳаммедов каби дарвозабонлар бор. Улар савияли посбонлар ҳисобланишади. Камчиликлар устида албатта иш олиб борилади.


- Ўтган мавсум охирида 2016 йилда "Бунёдкор"да янги хорижлик мураббий ишлайди деб айтгандингиз. Бироқ бу амалга ошмади?

- Йил охирида биз жуда катта кўламдаги ишни олиб бордик. Бир қатор мураббийлар номзодини кўриб чиқдик. Улар орасида Миодраг Радулович вариантида тўхтаган эдик. Хатто унинг визалари ҳам тайёр эди. Аммо сўнгги паллада у апрель ойига қадар Ливан билан шартномаси борлигини айтди. Шу боис маъсулиятни ўз зиммамга олишга қарор қилдим. Сергей Лушан менга ёрдам беради.


- Зуагининг қайси ҳислатлари эвазига жамоада олиб қолинди?

- Балки унинг тезлиги пастроқдир. Лекин Шакер жуда ҳам тажрибали ва фойдали футболчи. У бир қатор муҳим ўйинларда бизга ёрдам берди. Зуаги жамоамизнинг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланди.


Айниддин Ғиёсов ("Бунёдкор" тижорат бўлими бошлиғи): "Бунёдкор" 5 йилдан буён Германиянинг JAKO компанияси билан манфаатли ҳамкорлик қилиб келаяпмиз. Бу компания формалари бизга тўла мос тушади, футболчилар учун жуда қулай сифатдаги формаларни Германиянинг ўзидан олиб келамиз. Нарх борасида ҳам биз учун анчалик қулай ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика