UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  0 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  1 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  7 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  4 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  18 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  27 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  5 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  48 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  25 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  22 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  553

Бахтиёр Ашурматов: "Улуғбек Бақоевни ўйин охирида майдонга чиқаришга мажбур бўлдим" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Улуғбек Бақоевни ўйин охирида майдонга чиқаришга мажбур бўлдим"

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Ўйиндан иккин кун олдин жамоа мухлислари билан учрашгандик. Улар кўплаб яхши ниятлар билдиришганди. Мухлисларимиз жамоа ғалаба қозонишини исташганди. Уларнинг тилакларини ва фақат ғалаба кераклигини йигитларга етказгандим. Шогирдларим керагидан ортиқ руҳланиб кетишди. Шунинг учун ҳис-хаяжон сезилиб турди ва ўйин биз истаган даражада чиройли бўлмади. Учрашув асабий кечди. Мухлисларимизнинг охиригача бизни қўллаб-қувватлашлари натижасида ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритдик. "Нефтчи" бежизга етакчилар қаторида юрмаганини исботлади. Фарғоналиклар бугун чиройлик футбол намойиш этишди, хавфли вазиятлар содир этишди. Шунинг учун иккала жамоа аъзоларига ташаккур билдираман.

Улуғбек Бақоевни ўйин охирида майдонга чиқаришга мажбур бўлдим. Бу қайсидир маънода таваккалчилик бўлди. Улуғбек ишончимизни оқлаб, керакли гол муаллифига айланди. Бақоев жамоадошларини руҳлантириши ва уларда жанговорликни кучайтириши кутилганди. Бу ўзгаришимиз тўғри бўлиб чиқди. Биринчи даврага нисбатан ҳозир "Навбаҳор" ахилроқ. Жамоа ахиллиги эвазига керакли очколарни қўлга киритмоқда деб ўйлайман. Даврон Исоқов бугун майдонга чиқишга тайёр эди. Аммо, ўйиндан аввал "Нефтчи" бешта ҳимоячи билан ўйнашини билардик. Шунинг учун яккакурашларда ғолиб чиқа оладиган бўйдор футболчилар хизматидан фойдаланишни лозим топдик. Шу сабабли Даврон бугун учрашув қайдномасига киритилмади. Кейинги ўйинларда бизга Исоқовнинг фойдаси тегади деб ўйлайман. "Нефтчи"нинг "Шўртан"га қарши Ғузорда ўтган ўйинини ўйингоҳдан кузатиб бордим. Уларнинг "Локомотив" билан кечган ўйинини ҳам кўриб чиқдик. Рақибимиз кучли ва кучсиз тарафларини билардик. Акмал Холматовнинг қандай ажойиб холатда эканидан хабаримиз бор эди. Шунга қарамай дарвозабонимиз Акмал Ортиқов ишончли ўйин кўрсатди. Тенг курашлар остида кечган ўйинда омад биз томонимизда бўлди".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика