UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Бахтиёр Ашурматов: "Раҳбариятнинг далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Раҳбариятнинг далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади"

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Бугун ўйиндан олдин йигитларга учрашувда осон бўлмаслигини таъкидлаб ўтгандим. Барчага маълумки, “Сўғдиёна” жамоаси дастлабки учта тур якунига кўра очко жамғара олмаганди. Ўз навбатида жамоамиз ҳам керакли очколарни қўлга кирита олмагандик. Айнан шу сабабли, мухлисларимизга, қолаверса жамоамиз учун уч очко жуда муҳим эди. Умуман олганда ўйин оғир бўлди. Шунга қарамай, қийин бўлсада ғалабани қўлга киритдик.

Ўз навбатида “Сўғдиёна” жамоасига жанговор ўйин учун миннатдорчилик билдириб ўтардим. Бугун ажойиб ва жанговор ўйин бўлди. Тўғри дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам яратилди. Лекин, 90 дақиқа давомида майдонда кескин кураш кечди. Олдинги учрашувларда ижобий натижаларни қайд эта олмаганимиз ўйингоҳдаги мухлислар сонини камайишига сабаб бўлди. Ишқибозларимизни меҳрини қозониш ва уларни ўйингоҳга қайтариш учун келгуси турларда муносиб ўйин кўрсатишимиз талаб этилади.

Учрашувдан олдин вилоят раҳбарлари жамоа ечиниш хонасига кириб, футболчиларга далда бўлишди ва бизни қўллаб-қувватлашди. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз аъзолари номидан вилоят ҳокимига раҳмат айтиб ўтган бўлардим. Раҳбариятни далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади. Бугунги ғалабани жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларга қўллаб-қувватлаб турганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Қийин бўлсада мухлисларимиз ёрдамида чемпионатдаги дастлабки ғалабамизни қўлга киритдик.

Кейинги учрашувларда ишқибозлар кутган ўйинларни намойиш қилиб, керакли очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман. Йигитлар ҳозирги кўрсатаётган ўйинларидан ҳам мазмунлироқ тўп сура олишларига ишончим комил. Гарчи чемпионат энди бошланган бўлсада, ўйинимиз мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимизга мос эмас. Футболчиларимиз келгусида ўз ўйинларини топиб олишади ва шунга мос равишда мусобақа жадвалида ҳам янада юқорироққа кўтарилишга эришамиз деб ўйлайман.

Меленчук учрашувдан бир неча кун олдин шамоллаб қолгани учун машғулотларда тўлиқ куч билан қатнаша олмаганди. Шу сабабли, дарвоза чизиғида Хуршид Хўжаевга имкон бергандик. Назаримда Хўжаев ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Агарда Хўжаевни учрашув сўнггида йўл қўйган хатосини инобатга олмаганда яхши ўйин кўрсатди. Шу сабабдан кейинги учрашувда дарвозани кимга ишониб топшириш борасида ўйлаб кўрамиз. Негаки, ҳар икки посбонимизнинг имконияти бир хил бўлиб турибди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика