UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13ФИФА президенти табрик йўллади  0 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  9 07:22Бугун ФИНАЛ  10 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  16 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  10 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор” омадлироқ бўлиб чиқди ва ғалабани илиб кетди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор” омадлироқ бўлиб чиқди ва ғалабани илиб кетди"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди:
 Ўйин тўғрисида шуни айтиш жоизки, агарда бугунгидек жанговар ўйин кўрсатсаккина бизни мухлисларимиз хурмат қилишни бошлашади ва ўйингоҳга ишқибозларнинг ташрифи кўпаяди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Ўйин олдидан “Пахтакор”да бўйдор футболчилар кўпчиликни ташкил этишини йигитларга айтиб ўтгандик. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўйинчимизни кимга қарши ўйнашини ҳам белгилаб олгандик. Афсуски, хавсираган ҳолат рўй бериб, рақиб стандарт вазиятдан гол уришга эришди. Натижага таркибдаги муаммолар ҳам ўз сўзини айтганлигини қўшимча қилган бўлардим. Мағлубиятда мураббий сифатида айбдорман. Аммо, Бобир Акбаров тўртинчи сариқ карточка туфайли майдонга туша олмасди. Бу ҳам етмагандек, биринчи бўлимда яна бир ҳимоячимиз Қаҳрамон Маҳаммаджоновнинг ҳам қўли синди. Шу сабабли, у иккинчи бўлимни давом эттира олмади. Бунинг оқибатида мажбурий ўзгаришни амалга ошириб, Азим Аҳмедовни ҳимояга ўтказишга мажбур бўлдик. Бу ҳол эса ярим ҳимоя чизиғимизни кучсизланишига олиб келди. Ўйин борасида гап кетганида, иккита бир-бирига муносиб жамоалар майдонда тўп суришди. Афсуски, “Пахтакор” омадлироқ бўлиб чиқди ва ғалабани илиб кетди.

Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамасдим. Негаки уларни назорат қиладиган бўлими бор. Баҳони ўшалар беришса яхши бўларди. Шу сабабли, айбни ҳакамдан изламаган бўлардим. Ютқиздикми, бунда мураббий сифатида ўзим айбдорман. Бугунги ўйинда мағлубиятга учраган бўлсакда, мухлисларимиз йигитларни қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Бунинг учун ишқибозларимизга миннатдорчилик билдириб ўтардим. Фурсатдан фойдаланиб, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсиз натижалари учун мухлисларимиздан жамоа номидан узр сўраган бўлардим. Афсуски, бу йилги чемпионатни “Навбаҳор” бир текисда ўтказа олмаяпти. Иккинчи давранинг дастлабки учта турида ижобий натижалар қўлга киритилган бўлса, охирги тўртта турда очко олишни уддасидан чиқа олмадик. Шу сабабли, айбни ўзимиздан излашимиз керак. Шу билан биргаликда ўйинимизни кучайтиришимиз лозим. Раҳбарлар ҳам жамоага бўлган эътиборни кучайтиришлари керак. Шунда жамоа натижалари ҳам яхши томонга ўзгаради деб ўйлайман, - дейди Ашурматов.
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика