UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  8 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  22 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  8 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  25 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  20 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Бахтиёр Ашурматов: "Ўз уйимизда дуранг ўйнашга ҳам ҳаққимиз йўқ эди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўз уйимизда дуранг ўйнашга ҳам ҳаққимиз йўқ эди"

"Андижон" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

"Машъал" бир неча йиллардан буён бир хил таркиб билан ўйнаётган, кучли мураббийга эга бўлган кучли рақиб. Шу боис баҳс оғир ўтиши аниқ эди. Биринчи бўлимда гол ура олмаганимиз учун асабийлашдик. Гол урганимиздан кейин вақт кам қолгани учун ҳисобни ушлаб қолишга уриндик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Бугун стадионга мухлисларнинг ташрифи камайгани мени ҳавотирга солди. Йигитларга буни алоҳида таъкидладим, агар ғалаба қозонсак яна мухлисларимиз кўпайишини айтдим. Йигитларга сизларнинг жойингиз аутсайдерлар орасида эмаслигини тайинладим.

Ҳимояни эсдан чиқармаган ҳолда, ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштиргандик. Танаффусда босимни кучайтиришни айтдим. Иккинчи бўлимда рақиб деярли вазият яратмади, фақат гол ўтказгач иккита вазиятга эга бўлди. "Машъал" стандарт вазиятларда жуда яхши ўйнайди. Бугун дуранг ўйнашга ҳам ҳаққимиз йўқ эди", - дейди Ашурматов.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика